Забур 22: Эгам Менинг чўпонимдир

1  
Эгам Менинг чўпонимдир, Мен муҳтожлик кўрмасман асло.

2  
Ям–яшил яйловларда У менга ором беради, Сокин ирмоқлар бўйида У мени етаклайди.

3  
У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри йўлга бошлайди.

4  
Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади.

5  
Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Косамни лаззатли неъматларга лим–лим тўлдирасан.

6  
Умрим бўйи Сенинг меҳр–шафқатинг изимдан юради, Эй Эгам, Сенинг уйинг то абад менинг масканим бўлади.

Psalm 22 in Uzbek

Psalm 23 in English

Share this post:

Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва хочини кўтариб, орқамдан юрсин

Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва хочини кўтариб, орқамдан юрсин

Исо унга меҳр билан қараб, деди: — Сенга бир нарса етишмайди. Бориб, бор нарсангни сот, пулини камбағалларга тарқат. Шунда самода хазинанг бўлади. Кейин келиб, Менга эргашгин. Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди. У ғамгин бўлиб қайтиб кетди, чунки унинг мол–мулки кўп эди.

Марк 10:21-22

Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун ва Хушхабар учун жонини берса, жонини асраб қолади.

Марк 8:34-35

Кимки ўз хочини олиб, ортимдан юрмаса, Менга лойиқ эмас.

Матто 10:38

Энди яшаётган мен эмас, балки Масиҳдир. У менинг ҳаётимни бошқаряпти. Ҳали тирик эканман, Худонинг Ўғлига бўлган имон билан яшайман. Ахир, У мени севиб, Ўзини мен учун фидо қилган.

Галатияликлар 2:20

Сўнг ҳаммага деди: “Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади. Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, бироқ ўз ҳаётига ўзи зомин бўлса, бундан унга нима фойда?!

Луқо 9:23-25

— Эй Ота! Қанийди, бу азоб косасини Мендан узоқлаштирсанг! Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. Шу орада осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлиб, Унга куч ато қилди.

Луқо 22:42-43

Исо Масиҳга тегишли бўлганлар ўзларининг худбин истакларини ва эҳтиросларини хочга михлаб қўйганлар.

Галатияликлар 5:24

Кейин Исо Ўз шогирдларига деди: — Кимда–ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва хочини кўтариб, орқамдан юрсин. Ким ўз жонини асраб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини берса, уни асраб қолади. Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса–ю, ўз жонидан маҳрум бўлса, бундан унга нима фойда?! Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов бера олади?! Инсон Ўғли самовий Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келганда, ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди.

Матто 16:24-27

Ишончим комилки, ҳозирги азоб–уқубатларимиз бизга зоҳир қилинадиган улуғворлик олдида ҳеч нарса эмас.

Римликлар 8:18

Синовларга бардош берган одам бахтлидир. Чунки у синовдан ўтгач, ҳаёт тожи билан тақдирланади. Бундай тожни Худо Ўзини сев