Мен оламнинг нуриман

Мен оламнинг нуриман

Исо яна халққа гапириб деди: — Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, ҳеч қачон зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади.


Юҳанно 8:12

Зулматда юрган халқ ёрқин зиёни кўрди, Ўлим соя солган юрт аҳолиси устига нур сочилди.


Ишаё 9:2

Эгам нурим ва нажотимдир, Кимдан қўрқаман?! Эгам ҳаётимнинг қалъасидир, Ким мени қўрқита олар?!


Забур 26:1

Худо дунёни яратганда Ўз сўзи билан зулматдан нур яратган эди. Энди У Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўз улуғворлигини бизга кўрсатди.


2 Коринфликлар 4:6

Аммо Масиҳ сизнинг қалбингизда макон қилган. Тўғри, гуноҳ туфайли танангиз ўлимга маҳкум қилинган, лекин энди Худонинг Руҳи сизлар учун ҳаёт манбаидир, чунки сизлар оқлангансиз. Исони ўликдан тирилтирган Худонинг Руҳи қалбингизда яшаяпти. Исо Масиҳни ўликдан тирилтирган Худо юрагингизда яшаётган Ўз Руҳи орқали сизларнинг фоний танангизни ҳам ўликдан тирилтиради.


Римликлар 8:10-11

Бир вақтлар сизлар зулматга тўла эдингиз, энди эса Раббимиз Исога тегишли бўлганингиз учун нурга тўлдингиз. Шундай экан, нурга тўла инсонлар каби яшанглар.


Эфесликлар 5:8

Борди–ю, Худо сингари нурда яшасак, биз биродарларимиз билан уйғунликда яшаймиз ва Худо Ўз Ўғли Исонинг қони орқали бизни ҳар қандай гуноҳдан поклайди. Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўзимизни ўзимиз алдаган бўламиз ва бизда ҳақиқат бўлмайди. Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.


1 Юҳанно 1:7-9

Сизлар дунёнинг нурисизлар. Тепаликка қурилган шаҳарни кўздан пинҳон тутиб бўлмайди. Ҳеч ким чироқни ёқиб, устини идиш билан ёпиб қўймайди. Аксинча, уни чироқпояга қўйишади, шунда чироқ уйдагиларнинг ҳаммасига ёруғлик беради. Сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар.


Матто 5:14-16

Нур зулматда порлайди, Ахир, зулмат Нурни енголмади.


Юҳанно 1:5