Забур 22: Эгам Менинг чўпонимдир

1  
Эгам Менинг чўпонимдир, Мен муҳтожлик кўрмасман асло.

2  
Ям–яшил яйловларда У менга ором беради, Сокин ирмоқлар бўйида У мени етаклайди.

3  
У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри йўлга бошлайди.

4  
Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади.

5  
Душманларимнинг кўз ўнгида Мен учун дастурхон тузайсан. Бошимга мой суртиб, Сен мени ҳурмат билан кутиб оласан. Косамни лаззатли неъматларга лим–лим тўлдирасан.

6  
Умрим бўйи Сенинг меҳр–шафқатинг изимдан юради, Эй Эгам, Сенинг уйинг то абад менинг масканим бўлади.

Psalm 22 in Uzbek

Psalm 23 in English