Йўлларингни топширгин Эгамизга

Йўлларингни топширгин Эгамизга

1  
Фосиқларга ғайирлик қилмагин, Бадкирдорларга ҳасад қилмагин.

2  
Улар майсадай тезда қуриб қолади, Ям–яшил ўтдай тезда сўлиб қолади.

3  
Эгамизга умид боғлаб, яхшилик қилгин, Шу юртда яшаб, ҳаловат топгин.

4  
Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, Кўнглингдаги орзуларингга У етказади.

5  
Йўлларингни топширгин Эгамизга, Ишон Унга, У мадад беради.

6  
Солиҳлигингни У тонг каби порлатади, Ҳақлигингни кундузги қуёш каби қилади.

7  
Сабрли бўл, мунтазир бўл Эгамизга, Ғайирлик қилмагин йўлларини топганларга, Фосиқ ниятларин амалга оширганларга.

8  
Ғазабдан ўзингни тий, қаҳрдан қайтгин, Ич–этингни ема, бу фақатгина зарарга олиб боради.

9  
Ёвузлар йўқ қилиб ташланади, Эгамиздан умидворлар юртга эгалик қилади.

10  
Тез орада фосиқларнинг куни битади, Сен ҳар қанча қидирмагин, Уларни бу ердан топа олмайсан.

11  
Беозорлар эса юртга эгалик қилади, Мўл бахт–саодатдан баҳраманд бўлади.

Psalm 36 in Uzbek

Psalm 37 in English

CategoriesBo'limsiz